25 Июл 2023 йил 699

Қалбаки пулларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Олинган тезкор маълумотларга кўра Ғиждувон тумани “Позагари” маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Р.Қ. ҳамда туманнинг “Шарқ” маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Н.А. лар иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар туркумига кирувчи-ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш жиноятини қасддан содир этиш билан шуғулланганлар.

Хусусан, ушбу Р.Қ. ва Н.А. исмли шахслар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ғаразли ёки бошқа паст ниятларни кўзлаб, бир фуқарога кўп миқдордаги қалбаки 10.000 АҚШ долларини 5.000 АҚШ долларига сотишга келишишади.

ДХХ Ғиждувон тумани бўлими, Департаментнинг Вобкент туман бўлими ҳамда Ички ишлар бошқармаси ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар Ғиждувон тумани “Ю.Хамадоний” кўчасида жойлашган “Бек” ресторани орқасида жойлашган автотураргоҳда учрашиб, бошқа фуқарога қалбаки 8.300 АҚШ долларини бериб, қолган 1.700 қалбаки АҚШ долларини тез кунда етказишларини айтиб, қалбаки АҚШ доллари сотганликлари эвазига 5.000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech