31 Март 2023 йил 545

"Қидирув" махсус тезкор профилактик тадбирлари. Бухоро вилояти

Аввал хабар берганимиздек, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойиши асосида жиноят содир этиб суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд органларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қатор тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай тезкор тадбирлар ўз самарасини бериб, бир неча қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, терговдан яширинганлиги учун вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 18-январда қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Шейхон кўчасида рўйхатда турувчи, 1993 йилда туғилган А.Ж. Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, яшириниб келаётган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги манзили аниқланиб, Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши таъминланиб “Бухоро халқаро аэропорти”да қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИEД 6-минтақавий ҳудудга қарашли 4-Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Иккинчи бир ҳолатда, ЖК.нинг 226-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2023 йил 27 февраль кунидан ЖИБ Олот туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, 1990 йилда туғилган Р.Н. туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбири давомида Бухоро шаҳрида яшириниб юрган жойи аниқланиб ушланди ҳамда Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Кейинги ҳолатда, фирибгарлик билан айбли деб топилган ва 2023 йил 13 март кунидан ЖИБ Шофиркон туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, туманнинг Искогаре маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган А.А. туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

Яна бир ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, суриштирув ва терговдан яширинганлиги учун, Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан 2023 йил 16 февралда қидирув эълон қилинган, Пешку тумани Талисобун маҳалласида рўйхатда турувчи, 1975 йилда туғилган Ҳ.Б. туман ИИБ ходимлари томонидан Бухорода ушланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИEД 6-сонли минтақавий ҳудудга қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Тезкор тадбирларнинг яна бирида, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, дастлабки терговдан яширинганлиги учун, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан 2022 йил 4 декабрь куни қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида рўйхатда турувчи, 1985 йилда туғилган С.И. Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан Россия Федерациясининг Москва вилоятида яшириниб келаётган манзили аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ушланиб, Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши таъминланди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech