17 Апрел 2023 йил 407

"Қидирув" махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахслар қўлга олинди

Аввал хабар берганимиздек, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойиши асосида жиноят содир этиб суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд органларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қатор тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай тезкор тадбирлар ўз самарасини бериб, бир неча қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди.

Жумладан, 2023 йил 15 апрель куни ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2022 йил 20 май кунидан қидирув эълон қилинган, Молдавия Республикаси Кишенёв вилоятида рўйхатдан ўтган, муқаддам 1 маротаба Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-модаси билан судланган 1989 йилда туғилган С.А.нинг Россия Федерацияси ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, ушланди.

Иккинчи ҳолатда, Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, суд органига келишдан бўйин товлаганлиги учун 2023 йилнинг 29 март кунидан қидирув эълон қилинган, Ғиждувон тумани «Сармижон» маҳалласида рўйхатда турувчи, 1990 йилда туғилган, М.С.нинг Бухоро вилояти Ғиждувон тумани чекка ҳудудида яшириниб келаётган манзили аниқланиб, қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЕД 6-минтақавий ҳудудга қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech