2 Март 2023 йил 399

"Қидирув" тезкор профилактик тадбири Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «Қидирув» махсус тезкор тадбирлари давомида жиноят содир этиб жавобгарликдан қочиб юрган шахслар ушланди.

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд органларидан яширинганлиги учун жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди томонидан 2023 йил 3 февраль кунидан қидирув эълон қилинган Шофиркон тумани Хўжа Ориф маҳалласида рўйхатда турувчи, 2002 йилда туғилган шахс Бухоро шаҳар ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЕД 6-минтақавий ҳудуд 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 3-қисм «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ томонидан 2022 йил 31 июльдан қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Хушун кўчасида рўйхатда турувчи, 1993-йилда туғилган С.Онинг Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида яширинган манзили аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши таъминланиб, Наманган вилояти ИИБ га топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 167-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан 2022 йил 30 июнда қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар О.Хўжаев кўчасида рўйхатда турувчи, 1998 йилда туғилган Н.Ннинг Россия Федерацияси Владивосток вилояти ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЕД 6-минтақавий ҳудуд 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech