1 Апрел 2023 йил 460

Қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхона фаолиятига чек қўйилди

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 16 март куни алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида Бухоро тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг "Работак" маҳалласида фаолият юритиб келаётган МЧЖ раҳбари М.Д. ўзига тегишли бўлган савдо дўконида 5 турдаги 236 дона жами 5.900.000 сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Бухоро вилояти ИИБ эксперт-криминалистика марказининг хулосасига кўра ушбу алкоголь маҳсулотларининг акциз маркалари қалбаки эканлиги тасдиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech