24 Май 2023 йил 473

Қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларни сотиш билан шуғулланган шахс фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жорий йилнинг 16 май куни алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида Когон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилганда, “Алан Марям” масъулияти чекланган жамият раҳбари Г.А. ўзига қарашли савдо дўконида 31 дона жами 955,0 минг сўмлик қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Бухоро вилоят ИИБ эксперт криминалистика марказининг хулосасига асосан ушбу алкоголь маҳсулотларининг акциз маркалари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech