1 Июн 2023 йил
489
“Қорадори-2023” кенг кўламли тезкор тадбирлари давомида Бухоро туманида гиёҳвандлик воситаларини экиб етиштириш билан боғлиқ жиноят фош этилди
Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро тумани “Кулонхона” маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган Р.К. исмли шахснинг хонадони кўздан кечирилганда унинг яшаш ҳовлисидаги экин ерида бир туп “Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.