3 Июн 2023 йил
389
“Қорадори-2023” кенг кўламли тезкор тадбирлари давомида Когон шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини экиб етиштириш билан боғлиқ жиноят фош этилди
Когон шаҳар ИИБ ҳудудий профилактика инспектори томонидан олинган тезкор маълумот асосида 2023 йил 24 май куни Когон шаҳар Бирдамлик кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган Р.Д. нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, у хонадонининг томарқа ерида бир туп “Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Р.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.