2 Июн 2023 йил 437

“Қорадори-2023” кенг кўламли тезкор тадбирлари давомида Қоракўл туманида гиёҳвандлик воситаларини экиб етиштириш билан боғлиқ жиноят фош этилди

Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг “Хўжалар” маҳалласида яшовчи, 1954 йилда туғилган А.А. исмли шахснинг хонадони кўздан кечирилганда унинг яшаш ҳовлисидаги экин ерида бир туп “Кўкнор” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech