5 Июн 2023 йил
449
“Қорадори-2023”: Когон шаҳрида яшаш уйининг омборхонасида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс фош этилди
Когон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2023” кенг кўламли тезкор тадбирлари давомида 2023 йил 26 май куни Когон шаҳар Дўстлик маҳалласида яшовчи 1960 йилда туғилган Х.И. исмли шахс ўзи яшаб келаётган Когон шаҳар “Нафосат” кўчасидаги уйининг омборхонасида тақиқланган, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган бир туп “Каннабис” (каноп) ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Х.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.