Қоракўл тумани: 3 сектор ҳудуди бўйлаб маҳаллабай ўрганиш ишлари ўз самарасини бермоқда
Қоракўл тумани 3-сектор раҳбари ишни дастлаб сектор ҳудудида жойлашган 12 та маҳаллаларда хизмат олиб бораётган маҳалла раислари ҳамда хоким ёрдамчилари билан учрашиб, эҳтиёжманд,"Темир дафтар"даги фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишдан бошлади.
Шундан сўнг сектор ҳудудида жойлашган Янгиқалъа маҳалласида яшовчи фуқаролар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил қилинди. Бунда аҳолига арзон нархларда 20 турдаги маҳсулотлар етказилди.
Шу билан бирга сектор раҳбарининг аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Кетмондўғди ҳамда Жиғачи маҳалларини боғлаб турган ва бугунги кунда яроқсиз ҳолга келган кўприкни таъмирлаш юзасидан келиб тушган шу ҳудуд аҳолисининг мурожаатини жойига чиқиб ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрди.
Шунингдек, ушбу маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож "Темир дафтар"га кирган фуқароларга газ баллонлари ва 6 турдаги озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бу каби ижобий ишлар вилоятнинг 3-секторига қарашли туманлар ва бошқа барча шаҳар-туманларнинг 3-секторига қарашли маҳаллаларда узлуксиз давом этмоқда.