7 Январ 2023 йил 334

Қоракўл тумани 3-секторида фуқароларнинг муаммолари тезкорлик билан ҳал этилмоқда

Қоракўл тумани 3-сектор раҳбари бошчилигидаги масъуллар “Кетмондўғди” маҳалласида аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги аҳволи билан танишиш мақсадида ўрганишлар олиб борди.

Бунда, эҳтиёжманд оилалар муаммолари яқиндан ўрганилиб, 1 нафар фуқарони доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида, уни пайвандловчи касбига ўқитиш ва имтиёзли субсидия маблағлари ҳисобидан пайвандлаш ускуналари билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, яна 2 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш масаласи ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиладиган бўлди.

Бундан ташқари, маҳаллада жойлашган 29-сонли умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимидаги ва ҳудуддан ўтувчи зовур қувурларини алмаштириш билан боғлиқ аниқланган муаммоларни бартараф қилишга доир чора-тадбирлар белгиланди.

Шу куни, 3-секторга қарашли ҳудуд аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Темир дафтар" рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 19 та эҳтиёжманд оилага 3.800 тонна кўмир ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 197 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.

Text to speech