1 Март 2023 йил 419

Қоракўл тумани ИИБ пробация хизмати фаолиятидан.... Қоракўл туманида жами 12 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди. 5 нафарининг енгли турдаги жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 4 нафар назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланди.

 

Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг инсонпарварлик тамойили маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда ҳам намоён бўлади.

Кечиримлилик халқимизга хос фазилат. Ҳукуматимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон бериб,  жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига кириб, тезроқ жамиятга фойдали инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятларни яратиб бермоқда.

Шу мақсадда Қоракўл туман ИИБ биносида пробация гуруҳи назоратидаги шахслар билан кенг қамровли профилактик хусусиятга эга учрашув ўтказилиб, назорат остидагиларнинг муаммолари ўрганилди. Уларга содир қилган жиноятларининг салбий оқибатлари тушунтирилиб, келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликларини олдини олиш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди  томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида туман ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳисобида турган, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, меҳнатга ижобий ёндашиб, жазони ўташ тартиби ва қоидаларига қатъий амал қилиб келаётган 12 нафар назоратдаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Аксинча, содир қилган жинояти учун берилган енгилроқ жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жамиятда юриб туриш қоидаларини менсимай келаётган, суд томонидан тайинланган жазони ўташ тартибига риоя қилмай қасддан бўйин товлаб келаётган 5 нафар назорат остидаги шахсларнинг жазолари озодликдан маҳрум қилиш жазоларига алмаштирилди.

Шунингдек, назоратдаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, 4 нафар назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланди.Бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар вилоятнинг бошқа барча шаҳар ва туманларида ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech