Қоракўл тумани: Жиноятчиликни жиловлаш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар
Қоракўл туманида содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 122 моддасида назарда тутилган (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) жинояти 21 ҳолатда содир этилишига йўл қўйилган.
2023 йил давомида бу турдаги жиноятлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида, бугунги кунда туманда Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 47/4-моддасида назарда тутилган (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) ҳуқуқбузарликни содир қилган 116 нафар фуқароларнинг ҳар бири билан якка тартибдаги профилаетие ишлари олиб борилди.
Кенг қамровли профилактик тадбирлар натижасида ушбу тоифадаги шахсларнинг 46 таси айни вақтда ишсиз эканлиги аниқланиб, туман ИИБ биносида Қоракўл туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.
Фуқароларни иш билан банд қилиш орқали уларни доимий даромад манбаини яратиш чоралари кўрилди.
Натижада содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш имконияти яратилди.