15 Апрел 2023 йил 425

Қоракўл тумани: “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида

“Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги”да доирасидаги порахўрликни олдини олишга қаратилган бир қатор маънавий-маърифий, тарбиявий тарғибот тадбирлари Бухоро вилоятида ҳам қизғин олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун 15 апрель куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Утаев бошчилигида Қоракўл тумани ИИБ шахсий таркиби билан ҳуқуқбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда, ходимларга хизмат мобайнида порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида огоҳлантиришлар берилди.

ИИВ ММИ ва КБТД масъул ходими Шерзод Мамажонов томонидан хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Шу куни ходимларнинг хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларнинг расмийлаштирилганлиги ва тартиб-қоидаларига риоя этилиши ўрганилди.

Text to speech