5 Апрел 2023 йил
475
Қоракўлда товламачи эркак ушланди
Қоракўл тумани Региҳайдар маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.Н. 1984 йилда туғилган маҳалладоши Б.Ж. исмли аёлнинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Ушбу аёлнинг аризаси асосида Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу эркак товламачилик йўли билан талаб қилган пуллардан 200 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.