13 Май 2023 йил 470

Қоракўлда велосипед ўғриси қўшни туманлик бўлиб чиқди

2023 йилнинг 7 январдан 8 январга ўтар кечаси номаълум шахс Қоракўл тумани "Дустлик" маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйи олдида турган ўғлига тегишли “Барс” русумли қора-сариқ рангли баҳоси 2 млн. сўмлик “спорт” велосипедини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Олот тумани "Қўлчовдур" маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган И.Ш. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech