Қоровулбозор туманида телеграм ижтимоий тармоғи орқали фирибгарлик қилган шахс фош этилди.
2023 йил 18 январь куни номаълум шахс ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўзганинг мулкин қўлга киритиш мақсадида, интернет ижтиомий тармоғининг «Телеграм» мобиль иловасида онлайн авиачипталарни сотилиши тўғрисидаги эълонни қўйиб, ушбу эълон орқали мурожаат қилган, Қоровулбозор тумани Бўзачи маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган У.У. га «Бухоро-Москва» йўналишидаги авиарейсга ўзи ва оила аъзоларини номига онлайн авиачипта сотиб олиб беришни ваъда қилиб, электрон тарзда расмийлаштирилган қалбаки авиачипталарни тақдим қилган ҳолда, жами 5.279.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоровулбозор туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган М.М. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳамда вилочтимизда содир этилиб фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.