Қоровулбозорда қўлга олинган чорвамол ўғрилигини ўзига касб қилиб олган жиноий гуруҳнинг яна бир жинояти фош этилди
2023 йилнинг 26 майдан 27 майга ўтар кечаси, номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Қоровулбозор тумани Жарқоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Арт эко” кластер дала еридан жами баҳоси 23 млн. сўмлик 4 бош қорамолларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бир қатор тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жорий йилнинг июль ойида қўлга олинган чорва мол ўғирлигини ўзига касб қилиб олган жиноий гуруҳ билан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни ҳам, мазкур жиноий гуруҳнинг аъзолари Ғиждувон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган И.Ю. Шофиркон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Қ.А., Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ж., Ғиждувон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган У.Ф.лар содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг яна худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.