Қўй ўғриси 2 йил ўтиб қўлга тушди
2021 йилнинг 12 майдан 13 майга ўтар кечаси номаълум шахс, Когон тумани “Б.Нақшбанд” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган якка тартибда ишловчи Н.Н. исмли шахснинг уйи ён томонида жойлашган қўйхонасидан жами баҳоси 4.000.000 сўмлик қўчқорини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўша вақтнинг ўзида бир қатор кечиктириб бўлмайдиган тезкор ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. Аммо жиноятни содир қилган шахс мавҳумлигича қолиб кетган.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида кўрсатмаси асосида ўтган йилларда содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга доир тезкор ҳамда тергов ҳаракатларини тиклаб, қўшимча суриштирув ва манзилли тадбирлар олиб борилиши юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шундан сўнг мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган қўшимча тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Когон туман Беклар маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган А.А. содир қилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.