Қурилиш молларини олиб пулини қайтармаган фирибгар қонун олдида жавоб беради
Бухоро тумани "Шергирон" маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Р.Ж. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, алдаш ва ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида 2021 йил октябрь ойида Бухоро шаҳар Алатхона аҳоли пунктида жойлашган У.О.га тегишли хўжалик моллари савдо дўконидан турли хилдаги қурилиш материалларини икки ой муддат ичида пулини қайтариб бериш шарти билан жами баҳоси 70.000.000 сўмлик қурилиш материалларини олиб, ўзининг қурилиш ишларида ишлатиб, белгиланган муддат ичида пулларини қайтариб бермасдан, ўзига билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.