4 Сентябр 2024 йил 1009

“Рақамлашган, обод ва хавфсиз маҳалла тамойили” асосида Шофиркон туманининг “Доригар” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида “Бухоро тажрибаси” яратилади

Бугунги кунда, вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон туманининг “Доригар” маҳалласида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ташаббуси билан маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, инфратузилмасини тубдан ўзгартириш, иқтисодий ўсиш драйверини яратиш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хусусан, “Рақамлашган хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалланинг кириш ва чиқиш жойлари, марказий ва аҳоли гавжум кўчаларини, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, мавжуд ташкилот ва идоралар маъмурий биноларини замонавий видеокузатув камералари билан жиҳозлаш, муқобил электр энергияси манбалари ҳамда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш борасида яратилган самарали тизим имкониятларидан фойдаланган ҳолда энг аввал эҳтиёжманд оилалар хонадонларига ҳомийлик асосида, бошқа хонадон ва ижтимоий объекларнинг биноларига эса субцидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан қуёш панелларини ўрнатиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” тартибда аниқлаб, уларга узил кесил ечим топиш, айниқса, кам таминланган, ижтимоий кўмакка муҳтожларни камбағалликдан чиқариш, ногирон, оғир касалликка чалиниб даволанаётган, узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари, вояга етмаган фарзандлари ҳолидан хабар олиб, мавжуд муаммоларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда.   

Маълумот учун: “Доригар” маҳалласида 560 та хонадон, 776 та оилада 2930 фуқаролар истиқомат қилишади.

Жумладан, белгилаб олинган манзилли тадбирларни амалга ошириш учун дастлаб, вилоят Ички ишлар бошқармасининг тажрибали раҳбар ходимларидан 30 нафар, туман Ички ишлар бўлимидан 30 нафар, Доригар маҳалласи еттилиги ҳамда кўча вакилларидан иборат таркибда 14 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бугун эрта тонгдан “хонадонбай” тизим асосида ҳатлов ўтказилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилган ҳатлов, маҳалла фуқароларининг мурожаатлари ва маҳалла фаолларининг таклифларидан шаклланган муаммолар бирма бир кўриб чиқилиб, йўналишлар бўйича тизимлаштирилди.

Куннинг иккинчи ярмида, маҳаллада амалга оширилаётган иш натижаларини кўздан кечириш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсуновлар “Доригар” маҳалласига ташриф буюриб, вилоят ҳамда туман 3-сектор шатаби аъзолари, сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги, қишлоқ ва кўча вакиллари, нуроний оқсоқоллар, оқила аёллар кенгаши аъзолари, отинойилар, патронаж ҳамширалар ва фаоллар билан учрашиб, уларнинг ҳар бири билан маҳаллада мавжуд муаммолар, аҳолининг турмуш тарзи, камбағалликнинг ҳақиқий аҳволини ўргандилар.

Ушбу учрашув ҳамда маҳаллада фаолият олиб борган ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ҳатлов натижасида аниқланган масалалар масъуллар иштирокида бирма бир муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Эндиликда, маҳаллаларни ободонлаштириш, инфратузилмасини тубдан ўзгартириш, иқтисодий ўсиш драйверини яратиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, кам таминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар билан ишлаш, уларни камбағалликдан чиқариш, айниқса, узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар билан манзилли ишлаш, маҳллаларда хавфсизликни таъминлаш, ишсизлик ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, муқобил энергия манбаларини кенг жорий этиш борасида Шофиркон туманининг “Доригар” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида “Бухоро тажрибаси”ни яратиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech