26 Июл 2024 йил 1613

"Раҳбар ва ёшлар" учрашувида берилган ташаббус амалда

Қизлар овози клуби Бухоро вилояти бош координатори Казимова.У томонидан вилоят ҳокимига берилган таклиф Бухоро вилояти ИИБ бошқармаси бошлиғи томонидан қўллаб-қувватланиб амалиётга жорий этилди.

Хотин-қизлар,  вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, эрта турмуш, эрта туғруқлар ҳамда тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятнинг барча туман, шаҳарларида "Муқаддассан аёл" шиори остида маҳалларда уйма-уй тарғибот-ташвиқот ишлари Ромитан туманининг 3-секторидан старт олди.

Тадбирни, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари бошлаб берди. Сектордаги оқила аёллар ҳаракати, бувижонлар мактаби, фаол қизлар иштирокида ташкил этилган давра суҳбатининг асосий вазифаси қизларимиз қизиқишларидан келиб чиқиб таълим олишларига қаршилик қилмаслик, уларни жамиятда ўз ўрнини топишга кўмак беришга қаратилди.

Туман ҳудудида хотин қизлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бирма бир танқидий таҳлил қилинди. Бунинг асосий сабаби сифатида хотин-қизлар бандлигининг тўла таъминланмаганлиги, ҳуқуқий саводхонликнинг пастлиги, таълим олишидаги тўсқинликлар кўрилди.

Ҳар бир хотин-қиз келажак нав ниҳоллари, бўлажак Она эканлиги фарзанд камолинг илдизидир.

Бу каби тарғибот карвони вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўз фаолиятини олиб боради.

Text to speech