Раҳбар ва ёшлар учрашуви: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бухоро давлат педагогика институти талаба ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг “Ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасида давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги республикаси идоралараро ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари тизимида мавжуд муаммоли масалаларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича муҳокама йиғилишида Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосарларига вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба ёшлари билан учрашувлар ўтказиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Бунга кўра, бугун 1 ноябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигидаги масъуллар Бухоро давлат педагогика институти талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Бунда, ёшларда мавжуд муаммо ва мурожаатлар яқиндан ўрганилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди ҳамда унинг ижроси юзасидан тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, талаба ёшлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бирма бир таҳлил қилиниб, келгусида бундай