Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди
Расмий саҳифаларимизда хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида,
Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида вазирлик ва ташкилот раҳбарларининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган чегара ва чекка олис ҳудудларида аҳоли билан мулоқотини ташкил этиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасини қисқартириш ҳамда маҳаллаларни ободонлаштириш, инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 26-30 май кунлари вилоятнинг шаҳар ва туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.
Бугун, 26 май куни Бухоро шарҳидаги "Касбий кўникмалар маркази"да ташкил этилган сайёр қабулда Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан Бухоро ва Когон шаҳарлари, Когон ва Қоровулбозор туманлари аҳолисининг суд-ҳуқуқ ва ички ишлар органлари хизмат фаолияти билан билан боғлиқ 15 га мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилинганлари юритувга олиниб, ҳар бири бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди ва ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.