22 Феврал 2023 йил 479

Республика идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида эрта турмуш ва эрта туғуруқ ҳолатларини олдини олиш муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" Мономарказнинг мажлислар залида Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш ҳамда Оила ва хотин қизлар бошқармалари, шунингдек, диний идора вакиллари ҳамда 140 нафар соғлиқни сақлаш бошқармалари тасарруфидаги тиббиёт муассасаларининг туғруқ комплекси мутахассис шифокорлари иштирокида, эрта турмуш, эрта туғруқ, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, хотин қизлар томонидан содир этиладиган жиноятларни барвақт олдини олиш борасида профилактик тушунтириш характерига эга бўлган учрашув ўтказилиб, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларига оид ҳамкорликдаги вазифаларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари томонидан содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатлари ҳам бирма бир таҳлил қилиниб, аниқ мисоллар орқали кенг муҳокама қилинди. Келгусида бу каби нохуш ҳолатларни олдини олиш ва такрорий содир этилмаслигини таъминлашга доир амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга соҳа мутахассислари ва масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилиб, бажариш муддатлари аниқ белгиланган мазкур топшириқларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

 

 

Text to speech