Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
Республика идоралараро ишчи гуруҳи таркибида Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов бошчилигидаги масъуллар бугун, 23 февраль куни навбатдаги ўрганишларини олиб борди.
Ўрганишлар вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ходимлар ва вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишдан бошланди, сўнгра шаҳар ИИО ФМБ ва унинг қуйи бўлинмаларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ишлар, уларнинг натижадорлиги, соҳага тааллуқли муаммолар ҳамда бунда аҳоли ва шахсий таркиб учун яратилаётган шароитлар яқиндан ўрганилди.
Шунингдек, масъуллар давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги тегишли қарорига асосан 2021 йилда ташкил этилган Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти, бунда бандлиги таъминланмаган аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорлик ва чет тилларига ўқитиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шу куни Бухоро шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, бу ерда ўқувчи ёшлар учун яратилган шароитлар хусусан, ўқув хоналари ва зарурий китоблар билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди. Танишиш жараёнида ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали шакл ҳамда усулларни жорий этил этиш борасида тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўрганишлар давомида Бухородаги “Малика Султон зардўзлик ва ҳунармандчилик маркази” ҳамда “Lattico” сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ҳам ўрганилди.