5 Июл 2023 йил 816

Республика идоралараро ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро республика ишчи гуруҳи вакиллари вилоят ҳудудида криминоген вазиятни яна барқарорлаштириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларини манзилли бартараф этиш чораларини кўрди.

Ўрганишлар жараёнида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, бандликни таъминлаш, мурожаатларни бартараф этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, , жамоат хавфсизлиги ва йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилди.

Шу билан биргаликда Ички ишлар органларида мурожаатлар билан ишлаш аҳволи, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши, формали кийим-бош кийиб юриш тартиби, муаммоли фуқаролар бўйича профилактика инспекторлари томонидан хулоса бериш, ишсизлар ва соғлиғини йўқотган шахслар билан ҳамда низоли оилалар билан манзилли ишлаш аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари амалга ошираётган ишлар кўздан кечирилиб, фаолиятнинг натижадорлиги таҳлил қилинди.

Фаолияти давомида бир гуруҳ мутасадди раҳбарлар асосиз хотиржамликка берилиб, бир қатор камчиликка йўл қўйганлиги ўрганишлар жараёнида аниқланиб, камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давомида 52 нафар туман-шаҳар сектор раҳбарлари, 2 720 та маҳалла бешлигига аҳолининг муаммоларини ҳал этиш борасида янги иш услубларини ўргатиш бўйича 64 маротаба ўқув-амалий семинарлар, олийгоҳларда 1 724 нафар талабалар орасида Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ёшларни диний экстремизм оқимларидан асраш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, бозорлар ва шифохоналарда аҳолини жиноятлардан огоҳлантириш мақсадида 3 841 дан ортиқ буклетлар тарқатилди, 46 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича муҳокамалар ўтказилди.

Бевосита маҳаллаларга борган ҳолда аҳолининг кайфиятини кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож тўрт мингта оилалар ўрганилди улардан келиб тушган 2361 та мурожаатларнинг 2309 таси ҳал этилиши таъминланди, қолган 52 таси ижро учун сектор раҳбарларига топширилди.

Маҳаллаларда 42 та кўп қаватли уйларида ертўла, том қисми ва коммуникация тизими таъмирланиб, 25 та электр, 6 та табиий газ, 9 та оқова ва 17 та ичимлик суви тармоғидаги носозликлар бартараф этилди.

Маҳаллалар ҳудудидан ўтган ички ариқлар ва каналларнинг 56 чақирим қирғоқлари тозаланди, 63 тонна маиший чиқиндилар олиб чиқилди.

Шунингдек, 3 чақирим йўллар шағаллаштирилди, 4,7 чақирим асфальт ётқизилди, 7,1 чақирим йўл чизиқлари қайтадан чизилган, 20 та пиёдалар ўтиш жойлари тикланиб, 2 та янги замонавий светофор ўрнатилди ва 9 та светофор таъмирланди. Ўттиз та йўл белгиси янгидан ўрнатилди, 27 та йўл белгиси эса янгисига алмаштирилди.

Tабиий газ тармоғига уланмаган маҳаллалар аҳолисига 7 900 та суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

572 нафар фуқаролар сайёр тиббий кўрикдан ўтказилиб, 76 нафар касалларга тиббий хизмат, 29 нафар қарияларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Соғлиғида муаммоси бўлган 146 нафар фуқароларга жойга чиққан ҳолда бепул дори-дармон, 2 нафарига ногиронлик аравачалар, 3 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига ҳасса, 3 нафарига тирсакли қўлтиқ таёқ, 3 нафарига даволаниш учун йўлланма (ордер), 54 нафарига санаторийларга йўлланма берилди.

26 та бозор ва 4 та олис маҳаллаларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилиб, аҳолига 43,6 тн маҳсулотлар арзонлаштирилган нархда сотилиши таъминланди.

11 та меҳнат ярмарка ташкил этилиб, 197 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди, 43 нафар ишсизлар доимий иш ўринларига, 25 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Маҳаллаларда 22 та сайёр қабуллар ўтказилиб, 113 та мурожаатлар ҳал этилди, 1 503 нафар фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

114 нафар алимент тўловчи қарздорлар иш билан таъминланди, 53 нафар шахслардан 312 миллион сўм миқдорида алимент пули ундириб берилди.

Профилактика инспекторлари томонидан 10 139 та хонадон ўрганилиб, 414 та ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиши эҳтимоли юқори бўлган шахслар аниқланди ва уларнинг муаммоларни ҳал этиш учун маҳалладаги бешликка бириктирилди.

124 та низоли оилалар ўрганиб чиқилиб, 78 та оилавий муаммолар бартараф этилди, 23 нафар аёлларга “ҳимоя ордери” расмийлаштирилди.

Тарғибот ишлари натижасида 39 та ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 30 та хонадонлар қўриқлаш пультига уланди.

104 нафар фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида ва 39 нафар фуқаролар қайта якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳамда 821 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди.

Криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш мақсадида ўтказилган комплекс тезкор-профилактик ва махсус тадбирлар натижасида 3 та жиноий ва 24 та маъмурий ҳолат аниқланиб, 1 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олинди, илгари содир этилиб, очилмасдан қолган 7 та жиноятлар фош этилди. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида ўтказилган махсус “Авторейд” тадбирида 1 263 та қоидабузарликлар аниқланиб, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Text to speech