15 Октябр 2022 йил 721

Республика ишчи гуруҳи Бухоро вилоятидаги ўрганишлари доирасида

ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилояти ҳудудида ўтказилаётган ўрганишлар доирасида бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиев бошчилигида Бухоро шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, уларга қарши курашиш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва бошқа жамоатчилик вакиллардан ташкил топган ходимлар билан хизмат олди йўриқнома ҳамда хизмат олди саф кўриги ўтказилди.

Уларга виждонан хизматни ўташлари, хизмат жойларини сабабсиз ташлаб кетмаслик, фуқаролар билан хушмуомада бўлиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиш борасида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи якунида иш кўрсатгичлари юқори бўлган, сидқидилдан ва виждонан хизмат олиб бориб, ҳамкасбларига ўрнак бўлган 50 га яқин профилактика инспекторлари, Пост-патруль, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Миллий гвардия ҳамда профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини пул мукофоти ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Text to speech