31 Август 2024 йил 819

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тиизимларида ҳам кенг тантана қилинди

Жорий йилнинг 30 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида “Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрами кенг тантана қилинди.

Байрам тадбири видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилиб, унда ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тузилмалари, шунингдек, ҳудудий ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби ҳамда таклиф этилган фахрий ходимлар иштирок этди.

Тантана, тадбир жойига Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг олиб кирилиши ва шахсий таркиб томонидан жонли равишда давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланди.

Байрам тадбирини очиб берган Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, сўнгги йилларда ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар соҳада хизмат натижадорлигининг ортишига, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, содир этилган жиноятларнинг ўз вақтида, иссиқ изидан фош этилишига замин яратаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, байрам муносабати билан тақдирланган бир гуруҳ вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонига асосан, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бўлими бошлиғи Рустамов Жасурбек Илхомовичга “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланганлиги эълон қилинди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида, ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнати, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатган ходимлар турли даражадаги кўкрак нишонларига сазовор бўлишди.

2 нафар ходим — “Аъло хизматлари учун”, 1 нафар ходим — “1-даражали бенуқсон хизматлари учун”, 2 нафар ходим — “2-даражали бенуқсон хизматлари учун” , 2 нафар ходим — “3-даражали бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, 2 нафар ходим Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи, 1 нафар ходим вазирнинг эсдалик қўл соати, 1 нафар ходим китоблар тўплами билан рағбатлантирилган бўлса, 1 нафар истеъфодаги фахрий ходим “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан мукофотланди. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан 1 нафар ходимга муддатидан илгари "майор" махсус унвони ҳамда 8 нафар ходимларга биринчи "лейтенант" махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

4 нафар вилоят ички ишлар органларининг ходимлари эса Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаевнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Шу билан бирга, бир гуруҳ вилоят ички ишлар органлари ходимлари Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан турли даражадаги мукофотларга лойиқ кўрилди.

Жумладан, 9 нафар ходимлар бошқарма бошлиғининг эсдалик қўл соати, шунингдек, Республика Ички ишлар органларининг аёл ходималари ўртасида жорий йилнинг 13-16 август кунлари Бухоро вилоятида ўтказилган “Тўмарис издошлари” мусобақасида фахрли 3-ўринни эгаллаган вилоят ИИБ жамоаси ҳамда жорий йилнинг 16-17 август кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган “Қувноқлар ва зукколар – 2024” кўрик танловининг минтақавий босқичида 2-ўринни эгаллаб, мазкур кўрик танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган Бухоро вилояти ИИБнинг “Шерюрак” жамоаси аъзолари ҳамда “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритган Ахборот хизмати ходими пул мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғининг мазкур буйруғи билан, 624 нафар ходимлар пул мукофоти билан тақдирланган бўлса, шунингдек, 56 нафар ходимларнинг ҳаракатдаги интизомий жазолари муддатидан аввал бекор қилинди.

Албатта берилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир ходимга катта масъулият билан бирга, туну кун ўз устидан ишлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун барча куч-воситаларни сафарбар этиш мажбуриятини юклайди.

Text to speech