17 Июн 2023 йил
501
Ромитан туманида гиёҳвандлик моддасини ўзгага сотган шахс қўлга олинди
Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2023” кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбир доирасида 2023 йил 18 май куни соат 02:35 ларда туманнинг “Боғча” маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Н.О. исмли шахс “Афросиёб” маҳалласи Шифокорлар кўчасида жойлашган “Жаббор оға” умумий овқатланиш ошхонаси олдида бир дона қоғоз бўлагига ўралган, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 1,16 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини бошқа бир фуқарога 300.000 минг сўм эвазига сотган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.