Ромитан туманида маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Бунда, туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар, маҳалла еттилиги, нуронийлар ва жамоатчилик назорати вакиллари билан бирга ижтимоий носоғлом, низоли, нотинч оилалар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг дарду-ташвишлари, дуч келаётган муаммолари ўрганилиб, тизимли ишлар ташкиллаштирилмоқда.
Руҳий касалликка чалинган ва спиртли ичимликка ружу қўйганлар, вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўловчилар, алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган шахслар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида ҳам манзилли ишлар олиб борилиб, турли жиноий тажовузларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳам олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, назорат тадбирларини кучайтириш мақсадида маҳаллаларда, жамоат жойларида камералаштириш ишлари изчил олиб борилмоқда.