13 Апрел 2023 йил 458

Ромитан туманида тилла буюмларни ўмарган шахс 4 йилдан сўнг фош этилди

2019 йил март ойида номаълум шахс Ромитан тумани Афросиёб маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган Б.Т. исмли аёлнинг яшаш уйидан қиймати 60 млн сўмлик тилла буюмларни яширин равишда талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманнинг Навбаҳор маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган У.Б. содир қилганлиги аниқланган.

Text to speech