27 Май 2023 йил
419
Ромитан туманида уйининг томарқа ерида гиёҳванлик воситасини экиб парваришлаб келаётган шахс фош этилди
Вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган "Қорадори-2023" кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар доирасида олинган тезкор маълумот асосида 2023 йилнинг 23 май куни соат 20:03 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан Ромитан тумани "Шўробод" маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган Я.Г.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, унинг томарқа ер майдонида вилоят ИИБ ЭКБ нинг судга оид кимёвий экспертиза хулосаига кўра хулосасига кўра, хўл ҳолатдаги икки туп «Каннабис» ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 270 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.