25 Июл 2023 йил 312

Ромитан тумани: Яшаш хонадонида кўп миқдордаги гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс фош этилди

2023 йилнинг 18 май куни соат 02:35 ларда Ромитан тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг “Тарнаут” маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган Ф.Ф. исмли шахснинг яшаш уйи кўздан кечирилганда томорқасида жами 13 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро Ф.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech