Рухсат бўлмаган автомашинага суюлтирилган газ ускунаси ўрнатиш учун рухсатномани олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Пешку тумани Гулистон маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Х.И. исмли шахс бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унга тегишли бўлган 1980 йилда ишлаб чиқарилган “Мерседес-Бенс” русумли автотранспорт воситасига мумкин бўлмасада, ваколатли танишлари орқали суюлтирилган газ ускунаси ўрнатиш учун тегишли рухсатномани олиб беришни ваъда қилиб эвазига 750 АҚШ доллари талаб қилади.
Департаментнинг Қоровулбозор ҳамда Шофиркон туманлари бўлими ва ДХХнинг Ромитан туманлараро бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида, 2023 йил 25 июль куни ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар “Ситора” автомашина бозоридаги автомашина шиналари сотиш дўконида талаб қилинган пуллардан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.