14 Июн 2023 йил 473

Саф кўригида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди

Бугун, 14 июнь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Утаев бошчилигида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальонида масъуллар ва шахсий таркиб иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш муҳокамасига бағишланган навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Унда, соҳа ходимларига хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш юзасидан зарурий тушунтиришлар берилди.

Тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, ижросига доир амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг саф кўриги ўтказилиб, ходимларнинг ўз вақтида ишга келиши назорат қилиниб, хизмат интизомига амал қилиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, баталон ходимларининг хизмат кийимини белгиланган тартибда кийиб юриши, шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларнинг расмийлаштирилганлиги ҳамда тартиб-қоидаларига риоя этилиши ҳам ўрганилди.

Text to speech