Сайёр қабуллар аҳоли мурожжатлари ечимига хизмат қилмоқда
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.
Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбариАзимжон Холиқов бошчилигида туманнинг “Олмазор” ҳамда “Қорабоғ” маҳаллаларида ўтказилган сайёр қабуллар ҳам мурожаатлар ечимига хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Қабулларда турли ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, ҳудудда “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Қабулларда 3 та фуқарога субсидия асосида тикув машинаси ажратилган бўлса, яна 3 нафар фуқаро имтиёзли кредит асосида мотоциклга эга бўлди.
Шунингдек, даволаниш учун амалий ёрдам сўраб келган фуқароларга бепул йўлланмалар тақдим этилди. 1 та фуқаро доимий иш билан таъминланди.
Ҳудудлардаги электр ҳамда газ таъминотидаги узилишларни бартараф этиш бўйича тегишли идоралар ходимларига кўрсатмалар берилди.
Бу каби сайёр қабуллар вилоят 3 секторига қарашли барча туманлар, бундан ташқари шаҳар ва туманларнинг 3 секторига қарашли маҳаллаларда тасдиқланган график асосида давом этмоқда.