Самарқандлик шахс бухоролик бир нечта фуқароларнинг пластик картасидан пулларни ўмарди
2022 йилнинг 4 ноябрь кунидан 2023 йилнинг 16 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Ромитан тумани Ифтихор маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёлнинг "Агробанк" туман филиали томонидан расмийлаштириб берилган пластик картасидан ҳамда яна 5 нафар фуқароларнинг пластик карталаридан жами 37.366.700 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Самарқанд вилоятb Иштихон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.