Савдо дўконидаги буюмларни ўғирлаб кетган шахслар ушланди
Ўтган 2022 йилнинг 31 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс фуқаро Ҳ.Д.га тегишли бўлган Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичидан баҳоси 1.600.000 сўмлик “Веста” русумли телевизор, озиқ-овқат ҳамда парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаб жабрланувчига жами 8.148.000 сўм моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Бухоро шаҳар "И.Мўминов" кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган П.Ш. шу маҳаллада яшовчи 2004 йилда туғилган Р.М. ҳамда Бухоро шаҳар "Бахт" кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган Ҳ.У.лар олдиндан жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.