2 Март 2023 йил 454

Савдо дўконидан буюмларни ўмарган аёл топилди

2023 йил 8 феврал куни соат 14:00 дан 15:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Пешку тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган фуқаро Ҳ.Нга тегишли бўлган савдо дўконига харидор сифатида кириб, сотувчининг бошқа харидорлар билан бандлигидан фойдаланиб, дўкондан умумий баҳоси 3.340.000 сўмлик аёллар кийим-кечакларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро тумани Чорбакр кўчасида яшовчи 1985 йилда туғилган Я.Н. исмли аёл содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech