3 Апрел 2023 йил 555

Савдо дўконига ўғриликка тушган шахс ушланди

2023 йил 7 март кунидан 8 март кунига ўтар кечаси, номаълум шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, фуқаро С.Ў.нинг Когон тумани "Ўзбекистон" маҳалласида жойлашган, озиқ-овқат савдо дўконида ҳеч ким бўлмаганлигидан фойдаланиб, ушбу дўконининг шишали кириш эшигини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўкони сотувчи столи устида бўлган 150.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти қарши шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган Я.Г. исмли аёл содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech