8 Май 2023 йил 251

Савдо дўконини ўмарган шахс қўлга олинди

2022 йил 17 декабр кунида 18 декабр кунига ўтар кечаси тахминан соат 01:00лар атрофида номаълум шахс Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ш.Д.нинг "С.Боҳарзий" маҳаллсидан ўтган йўл ёқасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконида бўлган 508.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси  2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Кўксарой кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Қ.М.содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech