Савдо дўконини ўмарган шахс қўлга олинди
2022 йил 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ш.Д.нинг "С.Боҳарзий" маҳалласидан ўтган йўл ёқасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан 508.000 сўмлик озиқ-овқат махсулотларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Кўксарой кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Қ.М. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.