8 Июн 2023 йил 462

Конституциявий ислоҳотлар — ходимлар нигоҳида

Бугун, 8 июнь куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБда бошқарма бошлиғининг ўринбосари, ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Утаев томонидан ҳудудий ички ишлар органлари шахсий таркиби иштирокида онлайн видео конференция орқали ходимларнинг конституциявий маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.

Унда, Бухоро давлат тиббиёт институти доценти Қаҳрамон Турсунов томонидан янги таҳрирдаги Конституция билан Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилгани борасида маъруза қилинди.

Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлган ўқув машғулотида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Text to speech