14 Декабр 2022 йил 633

Сайёр қабул аҳоли муаммолари ечимига хизмат қилди.

"маҳаллабай" ишлаш тамойили асосида тасдиқланган режага мувофиқ Ғиждувон тумани 3-сектор раҳбари Азимжон Холиқовнинг навбатдаги сайёр қабули секторнинг Ростгўй ва Баққоллар маҳаллаларида ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан 20дан ортиқ муаммолар хусусида мурожаатлар йўлланди. Билдирилган барча мурожаатлар сектор раҳбари томонидан бирма-бир ўрганилиб, 10 га яқин мурожаатларга жойида ўз ечимини топилди. Қолган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзоларига бир қатор топшириқлар берилди.

Сайёр қабул давомида 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан Баққоллар маҳалласида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Ростгўй маҳалласи аҳолиси учун эса суюлтирилган газ балонлари етказиб берилди. Ҳудудда ташкил қилинган чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида амбулатор шароитдаги беморлар керакли дори-дармонлар билан таъминланди.

Бундан ташқари куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликнинг аҳволи, мавсумни беталафот ўтказиш, бунда айниқса аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, кўмир етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, мавсум давомида электр энергияси ва табиий газ ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказилди.

Text to speech