18 Апрел 2023 йил 527

Шахсни биометрик идентификация қилиш тизими орқали яна бир жиноят фош этилди

2023 йил 31 март куни Қоракўл тумани "Дўстлик" маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган С.М. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2023 йил 31 март куни соат 10:00дан соат 11:15гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс унинг яшаш уйига дераза ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, уйидаги озиқ-овқат савдо дўконидаги кассадан жами 600.000 сўм миқдордаги савдо пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинганлигини, номаълум шахсларни топиб қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, туман ИИБ ЭКГ эксперти томонидан воқеа жойидан олинган бармоқ изи вилоят ИИБ ЭКМга тақдим қилинган қўл бармоқ излари шахсни биометрик идентификация қилиш тизими орқали текширилганда ушбу жиноятни, туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган Қ.Ф. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳизирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech