13 Июл 2023 йил 532

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилди

Бугун, 13 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида бир қатор соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда, ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида эришилган ютуқлар, шу билан биргаликда улар томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар бирма-бир муҳокама қилиниб, келгусида шахсий таркиб ўртасида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилиши лозим бўлган манзилли ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи якунлар экан профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Text to speech