Шифохонада йўқолган телефонларни ўмарган шахс ушланди
2023 йилнинг 3 июль кунидан 4 июль кунига ўтар кечаси тахминан соат 2:30 ларда номаълум шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзгалар мол мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган РШТЁИМ Бухоро филиалининг ҳовлисида мақсадсиз юрган вақтида ўша ерда даволанаётган шахсларнинг яқин қариндошлари ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, улар томонидан ёстиғининг остига қўйилган, “Samsung A53” русумли ва “Samsung J5” русумли уяли алоқа воситаларини яширин равишда ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Вобкент тумани Чорбоғкент қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган Р.Ў. исмли шахс содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.