7 Январ 2023 йил 349

Шофиркон тумани: Аҳоли муаммоларини ўрганиш, куз-қиш мавсумида yuzaga келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш, куз-қиш мавсумида yuzaga келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, коммунал соҳаларда аниқланадиган муаммоларни тезкорлик bilan бартараф этиш бўйича берилган топшириқларни ижросини taʼminlash юзасидан Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти ҳамда туман ИИБ масъуллари бошчилигида Шофиркон туманида «хонадонбай» ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Дастлаб Шофиркон туман ИИБ ҳамда тезкор штаб ходимлари иштирокида йўриқнома ўтказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, Шофиркон тумани ИИБ ходимлари туман gaz идораси, туман электр тармоқлари бўлими ҳамда туман сув оқова бўлимининг диспетчерлик хизматига бириктирилиб, фуқаролар томонидан тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳамда рўйхатга олиниши алоҳида назоратга олинди.

Эрталабки топшириққа биноан туман ИИБ ходимлари томонидан ҳудудда мавжуд ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонлар кўздан кечирилиб, аниқланган муаммолар туман тезкор штабига тақдим қилинди.

Жараёнларда туман 7-сон мактабгача таълим муассасаси ҳам ўрганилиб, қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида ўтин етказиб берилди.

Туманнинг «Мингчинор» маҳалласида бўлган мутасаддилар "Темир дафтар"да турган ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишди. Аниқланган муаммоларни зудлик bilan hal этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу куни «Мингчинор» маҳалласининг Гулбоғ қишлоғида яшовчи тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга тиббий хизмат ҳам кўрсатилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудларда ташкил қилинган озиқ-овқат ярмаркалари, бозорлардаги нарх-наволар bilan танишиб, сотувчиларга нарх-навони асоссиз оширмасликлари юзасидан огоҳлантириш, тарғибот ишлари олиб борилди.

Шофиркон тумани ИИБда ташкил қилинган ишчи гуруҳ штабига тушган мурожаатлар юзасидан туманнинг 3-секторида жойлашган «Темирчи» маҳалласи Шейхлар қишлоғининг 300 метр ички йўли шағаллаштирилди. Бу каби ижобий ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech